Аморим “Манчестер Юнайтед” ҳимоячисини “Милан”га олиб келмоқчи
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда “Милан”ни бошқараётган Рубен Аморим собиқ жамоасининг ҳимоячиси Нуссаир Мазрауига қизиқиш билдирмоқда. 28 ёшли марокашлик футболчи "Милан" клубининг трансфер нишонига айланган.
Маълумотларга кўра, “Милан” аввал ҳам Мазрауининг трансферига қизиққан, бироқ ўша пайтда футболчи клубнинг устувор вариантларидан бири бўлмаган. Бошқа трансфер бўйича келишув амалга ошмаганидан сўнг, "россонерилар" Мазрауининг номзодига қайтишга қарор қилган.
Мазрауи жамоасини ўзгартириш истагида экани сабабли агентини ҳам алмаштиргани айтилмоқда. Бироқ “Милан” футболчини қўлга киритиш учун “Манчестер Юнайтед”га муносиб таклиф билан чиқиши керак бўлади.
Маълумот учун, Мазрауи жорий мавсумда АПЛнинг битта учрашувида майдонга тушди ва самарали ҳаракат қайд этмади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.