locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим Лени Йорони «Милан»га олиб келмоқчи

Португалиялик мутахассис франциялик футболчи билан Англиядаги фаолияти давомида бирга ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йорони ўз жамоасига олиб келишни истамоқда. Португалиялик мутахассис франциялик футболчи билан Англиядаги фаолияти давомида бирга ишлаган. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Милан» январь ойидаги трансфер ойнасида марказий ҳимояни кучайтиришни режалаштирмоқда ва Йоро асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. «Манчестер Юнайтед» 20 ёшли футболчини тахминан 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Йоро жорий мавсумда Майкл Керрик жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. Гарри Магуайр ва Лисандро Мартинес марказий ҳимояда ундан кўпроқ имконият олаётгани сабаб футболчининг келажаги бўйича саволлар пайдо бўлган. «Милан» эса вазиятдан фойдаланиб, уни Аморим билан яна бирлаштирмоқчи.

Маълумот учун, Лени Йоро «Манчестер Юнайтед»га 2024 йилда «Лилль»дан 62 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг