locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим: «Каземиро шунчаки топ даражадаги футболчи»

«МЮ» бош мураббийи жамоа яримҳимоячиси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим: «Каземиро шунчаки топ даражадаги футболчи»
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жамоа яримҳимоячиси Каземиронинг профессионаллигини юқори баҳолади.

«Агар ҳамма Каземиро каби ишлаганида эди… Бу, аввало, концентрация ҳақида. Нега бу футболчи беш марта Чемпионлар лигасини ютганини тушуниш қийин эмас. Унинг қилаётган ишларига эътибор қаратсангиз — шартномаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар — у шунчаки топ даражадаги футболчи», — дейди Аморим.

Жорий мавсумда бразилиялик яримҳимоячи «МЮ» сафида барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Каземиронинг инглиз клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг