Аморим Йороди «Милан»га олиб келмоқчи
Йоронинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи, айни пайтда «Милан»ни бошқараётган Рубен Аморим жамоасини «қизил иблислар» футболчиларидан бири билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Teamtalk хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис француз ҳимоячиси Лени Йоро номзодини кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасидаги трансфер яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида амалга ошиши ҳам мумкин.
20 ёшли француз футболчиси 2024 йил ёзидан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар амал қилади.
Йоронинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Франциялик ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 2 та учрашувда майдонга тушди.