Аморим «Гримсби»дан учралган мағлубият ҳақида: «Жуда афсусдаман»
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси Англия Лига Кубоги 1/32 финалида "Гримсби"дан мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен бош мураббийман. Менинг вазифам нима бўлганини ҳал қилиш. Мухлисларимизга ачинишимни айтмоқчиман. Натижадан жуда афсусдаман. Энди бор эътиборни кейинги ўйинга қаратамиз. Кейин эса икки ҳафталик танаффус бўлади - бу вақт ичида кўплаб масалаларни ҳал қилишимиз керак. Ҳозир ҳамма нарсани бирданига ўзгартириб бўлмайди. Аммо бундай омадсизликларнинг чегараси бўлиши керак," — деди Аморим Sky Sports’га берган интервьюсида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист