locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим Эступинянга имконият бермоқчи

Португалиялик мутахассис аввал уни машғулотларда синаб кўрмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

“Милан” бош мураббийи Рубен Аморим чап қанот ҳимоячиси Перис Эступиняннинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Гарчи футболчининг “Астон Вилла”га трансфери бўйича музокаралар давом этаётган бўлса-да, португалиялик мутахассис аввал уни машғулотларда синаб кўришни истамоқда.

Манбаларга кўра, Эступинян 24-июль куни жамоа сафига қайтади ва айнан шу пайтдан сўнг Аморим унинг ўз тизимига қай даражада мос келишини баҳолайди. Агар эквадорлик ҳимоячи мураббийни ишонтирса, трансфер бекор қилиниши ҳам мумкин.

Шу сабабли “Астон Вилла” трансферни якунлаш учун бироз кутишга мажбур бўлиши мумкин. Ҳозирча якуний қарор Рубен Аморимнинг Эступинян ҳақидаги хулосасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг