locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоа сардори Бруну Фернандешни мақтади.

“У етакчи, сардор. Албатта, унга қизиқиш бўлади, лекин биз уни ”Манчестер Юнайтед"да сақлаб қолмоқчимиз. Бруну – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири", - дейди Аморим.

Аввалроқ Фернандешга “Ал-Ҳилол” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Саудия клуби рортугалиялик 30 ёшли ярим ҳимоячига йилига 65 миллион еврога тенг шартнома таклиф қилган.

Маълумот учун, Фернандеш бу мавсумда барча турнирларда 52 ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 18 ассистни амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг