Аморим: «Бизнинг асосий вазифамиз – еврокубокларга қайтиш»
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Бизнинг асосий вазифамиз – еврокубокларга қайтиш. “МЮ” мураббийи сифатида бундай гапларни айтиш мен учун жуда оғир. Лекин мухлисларга бор гапни айтишим керак.
Очиғи, биз ҳатто еврокубокларга қайтиш учун ҳам қаттиқ кураш олиб боришимизга тўғри келади. Чунки биздан кўра кучли бўлган жамоалар бор. Бироқ шунга қарамай, охиригача курашамиз”, – деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, “МЮ” ўтган мавсум якунларига кўра АПЛда 15-ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист