Аморим АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди
"МЮ” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17 очко билан 8-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Англия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Португалиялик мутахассис бошчилигидаги жамоа ўтган ойда АПЛда 3 та ўйинда ғалаба қозонган эди. Булар «Сандерленд» (2:0), «Ливерпуль» (2:1) и «Брайтон» (4:2).
Совринга Аморимдан ташқари Микель Артета ("Арсенал"), Андони Ираола ("Борнмут") ва Унаи Эмери ("Астон Вилла") даъвогарлик қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” айни вақтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист