locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим АПЛда ғалаба қозониш бўйича «МЮ» мураббийлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди

Аввалроқ манкуниянликлар португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим АПЛда ғалаба қозониш бўйича «МЮ» мураббийлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди
ФОТО: Getty Images

Португалиялик мутахассис Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» тарихи давомида Англия Премьер-лигасида энг паст ғалаба фоизига эга мураббий бўлиб қолди. Бу ҳақда Opta нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Аморим бошчилигида «қизил иблислар» АПЛ ўйинларининг атиги 32 фоизида ғалаба қозонган.

Шунингдек, Аморим даврида «Манчестер Юнайтед» Премьер-лигада энг паст «қуруқ» ўйинлар кўрсаткичига ҳам эга бўлган — атиги 15 фоиз. Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 1992 йилда ташкил этилган.

Ҳозирги вақтда «Манчестер Юнайтед» 20 та учрашувдан сўнг 31 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи «Арсенал»дан 17 очко орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг