Аморим: «Ғалабага лойиқ эдик»
"Қизил иблислар" ўз майдонида очко йўқотди.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим “Борнмут”га (4:4) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу қониқарсиз натижа бўлди, албатта. Биз жуда хафамиз. Телбавор ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда икки очко йўқотдик деб ўйлашингиз мумкин. Аслида 1-бўлимнинг ўзидаёқ буни бой бериб бўлгандик.
Очиғи, кўпроғига лойиқ эдик. “Олд Траффорд”даги мухлислар ғалаба хоҳлашади, аммо улар жамоанинг чиройли футбол ўйнаётганини кўриб завқ олишни ҳам исташади.
Ўйин яхши ўтди, аммо биз самарадорликни оширишимиз шарт. Чунки жуда кўп голли вазиятлар яратдик”, — деди Аморим
Розикжон Султонмуродов
Журналист