locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аҳмадулло Муҳимжонов билан шартнома узайтирилди

Янги келишувга кўра, Аҳмадулло келгуси 3 йил давомида (2028-йил якунига қадар) «кончилар» шарафини ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аҳмадулло Муҳимжонов билан шартнома узайтирилди
photo: OKMK fk

ОКМК профессионал футбол клуби жамоа таркибини шакллантириш ва чизиқлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш мақсадида навбатдаги муҳим битимни имзолади. Жамоамизнинг иқтидорли чап қанот ҳимоячиси Аҳмадулло Муҳимжонов билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Янги келишувга кўра, Аҳмадулло келгуси 3 йил давомида (2028-йил якунига қадар) «кончилар» шарафини ҳимоя қилади. У ўзининг тезкорлиги, қанот бўйлаб самарали ҳаракатлари ва ҳимоядаги қатъияти билан жамоамизнинг чап қанотини ёпишда катта ҳажмдаги ишни бажариб келмоқда.

Муҳимжоновнинг ўйинни кенгайтиришдаги маҳорати, узатмалардаги аниқлиги ва жамоавий ҳимоядаги профессионализми мураббийлар штаби томонидан юқори баҳоланади. Унинг таркибда қолиши ОКМК ФКнинг мудофаа барқарорлигини таъминлаш билан бирга, ҳужумкорлик салоҳиятини ҳам оширишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг