locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алваро Каррерас «Челси»га ўтиши мумкин

Аввалроқ Кукурелья «Реал»га ўтганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Алваро Каррерас Марк Кукурельянинг трансфери ортидан «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин. AS нашрининг хабар беришича, Каррерас ҳозирча «Реал»нинг унга нисбатан қандай режалари борлигини билмайди, бироқ клуб у дахлсиз футболчи эмаслигини аниқ тушунтириб қўйган.

Хабар қилинишича, Каррерас «Челси»нинг янги мураббийи Хаби Алонсо билан яхши таниш. Шунингдек, испаниялик футболчида инглиз футболига мослашиш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди, чунки у аввал «Манчестер Юнайтед»нинг U23 жамоасида ўйнаш тажрибасига эга.

Нашр маълумотларига кўра, «Реал»даги барқарор бўлмаган биринчи йил Каррерасни қийин аҳволга солиб қўйган. Шу сабабли, «Реал» 11 ой аввал ҳимоячи учун сарфланган 50 миллион евронинг бир қисмини қайтариб олишга умид қилган бўлиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг