locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Альваро Арбелоа жамоадоши билан муштлашган Тчуамени тақдири ҳақида гапирди

«Реал» эртага «Барселона»га қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лиганинг 35-тури доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ярим ҳимоячи Аурелиан Тчуамени таркибга киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 10 май куни бўлиб ўтади.

«Эртага Тчуамени жамоа қайдномасида бўлади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.

Маълумот учун, 7 май, пайшанба куни машғулотлар вақтида яримҳимоячилар Федерико Вальверде ва Аурелиан Тчуамени ўртасида оғзаки низо келиб чиққани ва у кийиниш хонасида муштлашувга айланиб кетгани маълум бўлган эди. Тўқнашув натижасида уругвайлик футболчининг боши ёрилган ва у шифохонага етказилган. Мазкур тартиббузарлик учун ҳар икки футболчига 500 минг евро миқдорида жарима солинди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг