locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алваро Арбелоа Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳақида гапирди: «Умид қиламанки, у Мадридда қолади»

Бразилиялик футболчининг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг шартномасини узайтириш борасидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрисио Романо маълум қилди.

«Винисиус билан шартномани узайтириш? Умид қиламанки, у «Реал»да қолади, буни жуда истайман. Мухлислар уни чин дилдан яхши кўришади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда Романо.

Бразилиялик ҳужумчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали 25 ёшли футболчининг бозор қийматини 150 миллион евро деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор жорий мавсумда клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 48 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг