locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Альваро Арбелоа мавсум якунида «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин — манба

Ҳозирда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жорий мавсум якунига етиши билан ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, мутахассиснинг келажаги жамоанинг Европа Чемпионлар Лигасидаги иштирокига боғлиқ бўлиб турибди. Испания Ла Лигасининг 30-турида «Мальорка»дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг, «қироллик клуби»нинг чемпионлик учун кураши анча мураккаблашди. Шу сабабли, раҳбарият мураббийнинг кейинги мавсумда қолиш-қолмаслиги бўйича якуний қарорни қитъа миқёсидаги турнир натижаларига кўра қабул қилади.

Арбелоа «Реал Мадрид» бошқарувига келганидан бери ўтказилган 18 та учрашувнинг 5 тасида мағлубиятга учради. Шунингдек, клуб раҳбарияти мутахассиснинг кийим алмаштириш хонасидаги фаолиятини юқори баҳоламоқда. Хусусан, у Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде каби етакчи футболчилар билан муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда академия тарбияланувчиларига асосий таркибда имконият беришга муваффақ бўлди. Бироқ сўнгги мағлубият жамоанинг ижобий суръатини пасайтириб юборди.

Испания чемпионатининг 30-туридан сўнг, «Реал Мадрид» 69 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Барселона»дан 7 очко орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг