locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алваро Арбелоа «Эль-Класико»да Мбаппени асосий таркибда туширмасликка қарор қилди

Франциялик футболчи ҳозирда жароҳатидан тўлиқ тузалмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Ла Лиганинг «Барселона»га қарши бўладиган учрашувида ҳужумчи Килиан Мбаппени асосий таркибга киритмасликка қарор қилди. Мазкур баҳс 10 май куни каталонияликларнинг уй стадионида бўлиб ўтади.

Cadena Ser нашри хабар беришича, Арбелоа ҳатто Килиан ўйинга қадар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган тақдирда ҳам, уни барибир асосий таркибда майдонга туширмайди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши баҳсда чап оёғидан жароҳат олган эди. ОАВ маълумотларига кўра, у тикланиш жараёни давомида Франция ва Италия бўйлаб саёҳат қилган. Шу сабабли, Мбаппе мухлислар томонидан кескин танқидларга учради.

Шунга қарамай, жорий мавсумда франциялик ҳужумчи жароҳатлар ва майдон ташқарисидаги можароларга қарамасдан, барча турнирлар доирасидаги 41 та ўйинда 41 та гол уришга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг