locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алваро Арбелоа «Эль Класико» олдидан: «Бутун дунё эътиборидаги ушбу баҳсни интизорлик билан кутяпмиз»

«Реал» бош мураббийи «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида якшанба, 10 май куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзини ҳар томонлама аъло даражада кўрсатаётган кучли рақибга қарши ажойиб ўйинни интиқлик билан кутмоқдаман. Бутун дунё эътиборида бўладиган ушбу баҳсни интизорлик билан кутяпмиз. Мазкур ўйинга фақат ғалаба қозониш амбицияси билан йўл оламиз», — деди Арбелоа.

Учрашув Барселонадаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни бош ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг