Алвареснинг “Арсенал”га трансфери нимага боғлиқ экани маълум бўлди
“Арсенал” “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг трансфери бўйича вазиятни кузатиб бормоқда. Лондон клуби аргентиналик футболчини таркибга қўшиб олиш учун мадридликлар билан трансфер суммаcи борасида келишишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, “Арсенал” Алварес учун расмий таклифни фақат футболчининг ўзи Лондонга кўчиб ўтишни истаган тақдирда юборади. Шу сабабли ҳужумчининг позицияси эҳтимолий трансферда асосий омил бўлиб қолмоқда.
Ҳозирча Алвареснинг асосий мақсади “Барселона”га ўтиш ҳисобланади. Шу боис “Арсенал”нинг трансфер бўйича режаси футболчининг қарорга бевосита боғлиқ.
Маълумот учун, аввалроқ “Атлетико” мухлислари Алвареснинг “Вильярреал”га қарши учрашувда майдонга тушганида уни ҳуштакбозлик билан қарши олган эди. Мадрид клуби ва аргентиналик ҳужумчи атрофидаги вазият трансфер миш-мишларини янада кучайтирмоқда.