locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алварес: «Мен Мессини шу ерда урган голини бир неча бор қайта кўрганман»

«Атлетико» ҳужумчиси «Барселона» дарвозасига урган голи ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Барселона»га қарши кечган учрашувда (2:0) жарима зарбасидан урган голи ҳақида гапириб берди.

«Мен Мессининг шу ерда [«Камп Ноу»да] «Ливерпуль» дарвозасига [2019 йил май ойида] урган голини бир неча бор қайта кўрганман. Тўп айнан ўша бурчакка учиб киришига охиригача аниқ ишончим йўқ эди. Бироқ тўпга зарба берган лаҳзангдаёқ буни ҳис қиласан, ҳатто зарбагача ҳам менда қандайдир ишонч бор эди», — дея Алвареснинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Маълумот учун, Хулиан Алварес Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг