Альварес Мартинес билан терма жамоадаги рақобати ҳақида гапирди
Хулиан ва Лаутаро терма жамоа билан ЖЧга йўл олади.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес Италиянинг “Интер” клуби форварди Лаутаро Мартинес билан рақобат ҳақида фикр билдирди.
“Биз рақобатчимиз, лекин бирга ўйнашдан ҳам завқ оламиз. Ҳар сафар майдонга бирга тушганимизда, яхши ўйин кўрсатамиз ва майдонга фақат бир киши тушганида эса, энг муҳими, ҳаммамиз жамоа учун энг яхшисини хоҳлашимиздир.
Бу ички рақобат иккаламизга ҳам ҳар куни ривожланиш ва такомиллашишга ёрдам беради. Ҳар доим шундай бўлади. Кучли ва соғлом рақобат бўлганда, ҳамма яхшиланади ва бу асосий жиҳатдир, — дея Альвареснинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА расмий сайти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист