locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алварес «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқишларга жавоб берди

Аргентиналик футболчининг «Атлетико» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес ўзига нисбатан «Барселона» томонидан билдирилаётган тахминий қизиқишлар ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Миш-мишларга унчалик эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, чунки ҳар ҳафта янги нималардир, қандайдир маълумотлар пайдо бўлаверади. Бор энергиямни бунга сарфламайман ва ўзимни бутунлай «Атлетико»даги фаолиятимга бағишлайман», — деди Алварес.

Жорий мавсумда Алварес клуб сафида барча турнирлар доирасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, форварднинг трансфер қиймати 90 миллион еврога ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг