Альварес «Атлетико»ни тарк этишга тайёр
Transfermarkt портали Альвареснинг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳолайди.
ФОТО: Getty images
"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи "Атлетико"да келажаги ноаниқ бўлган ўйинчилар қаторига киради.
Шу ўринда унга бир қатор топ-клублар форвардга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Хулиан Альварес 2024 йил ёзида 75 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"дан "Атлетико"га ўтган. Унинг "матрасчилар" билан тузган шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказиб, 11 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали Альвареснинг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳолайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист