locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо Жексоннинг «Челси»даги келажаги ҳақида гапирди

24 ёшли ҳужумчининг «Челси» билан тузган амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо Жексоннинг «Челси»даги келажаги ҳақида гапирди
ФОТО: Getty images

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Николас Жексоннинг жамоадаги келажаги юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Николас Жексон Осиё турнесида иштирок этади. Биз унинг биз билан ишлашда давом этишини истаймиз», — деди испаниялик мутахассис. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди.

Николас Жексон ўтган йилнинг сентябридан буён ижара асосида «Бавария» сафида тўп сурган эди. У ўтган клуб мавсумида барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли сенегаллик ҳужумчининг «Челси» билан тузган амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини 10-ўринда якунлаган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг