locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Уч очко йўқотдик, аммо олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор»

"Реал" устози "Сельта"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Уч очко йўқотдик, аммо олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор»
ФОТО: Getty images

"Реал" клуби Ла Лига 16-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши баҳсда кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг клуб бош мураббийи Хаби Алонсо ўз фикрларини билдирди.

"Натижадан ғазабландик, чунки бутунлай бошқа натижага умид қилгандик. Милитаонинг жароҳати вазиятни анча мураккаблаштирди. Бизга кўплаб эпизодларда интенсивлик етишмади. Бўлган воқеани иложи борича тезроқ унутиб, олдинга юриш керак. Бугун биз уч очко йўқотдик, аммо олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор," - дея Алонсонинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Маълумот учун, “Реал” Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг