locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо тасдиқлади: Гарначо ёзда «Челси»ни тарк этади

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 28 миллион еврога тенг.
Алонсо тасдиқлади: Гарначо ёзда «Челси»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Алехандро Гарначо жорий ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этишини тасдиқлади. Испаниялик мутахассис бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилди.

«Ҳа... Унга бошқа клублардан қизиқиш бор. Умид қиламанки, барчаси ҳамма учун энг яхши тарзда якунланади», — деди Алонсо. Унинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.

Аввалроқ ОАВ «Челси» 22 ёшли футболчини сотишга тайёр экани ҳақида хабар тарқатган эди. Трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Гарначо 2025 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед»дан 40 миллион евро эвазига «Челси» сафига қўшилган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда Алехандро Гарначо барча мусобақаларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 28 миллион еврога тенг.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг