Алонсо «Реал»дан бўшатилишини асоссиз ва хато қарор деб атади
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ўзининг ишдан бўшатилишини асоссиз ва хато қарор деб атади, деб хабар бермоқда The Athletic.
«Барселона»га қарши Испания Суперкубоги финалида (2:3) мағлубиятдан сўнг Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф қилинган. У ерда у «Реал» бош директори Хосе Анхел Санчес билан учрашув ўтказган ва айнан шу суҳбат давомида мутахассисга ҳамкорлик тўхтатилгани маълум қилинган.
Алонсо бу қарорга қатъиян рози эмаслигини билдириб, уни адолатсиз ва нотўғри деб баҳолаган. У кетиш сабабларини клуб ичида мавжуд бўлган «галактикослар ҳокимияти маданияти» билан боғлаган.
Хаби Алонсо Мадрид жамоасини 2025 йил 1 июндан бошлаб бошқарган. Унинг истеъфоси пайтида «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда, Чемпионлар лигасида эса еттинчи поғонада бораётганди.