locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Ҳозир тўғри йўлдамиз. Бу фақат бошланиши холос»

"Реал" бош мураббийи "Леванте"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Ҳозир тўғри йўлдамиз. Бу фақат бошланиши холос»
ФОТО: Getty images

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо “Леванте”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу ўйинни якунладик. Энди дерби ҳақида кўпроқ ўйлаймиз. Ҳозир ривожланиш ва қайта қуриш босқичида турибмиз. Чемпионлар лигаси, Ла Лига, кубокда рақобатбардош бўлиш учун биз мустаҳкам асос яратишни давом эттиряпмиз.

Энг муҳими, ҳозир тўғри йўлдамиз — ҳам натижалар бўйича, ҳам иш услубимиз бўйича. Бу фақат бошланиши, холос.

Бугун баъзи футболчиларимизга дам бериш керак эди — энг аввало, Милитао ва Карвахалга. Майдонга тушганлар эса жуда ажойиб ўйин намойиш этди. Лекин бундан ортиқча хурсанд бўлиш керак эмас, энди дерби ҳақида ўйлаймиз”, — деди Алонсо.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг