Алонсо: «Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, ҳимояга ётиб олмадик»
"Реал" устози "Марсел"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
ФОТО: Getty images
"Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигаси доирасидаги "Марсел"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги анъанавий уй учрашуви, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дастлабки ярим соатни ажойиб ўтказдик.
Афсуски, вазиятларни якунлашда самарадорлик етишмади. Шунга қарамай, жамоа астойдил ишлашда давом эти. Иккинчи бўлимда темп бироз пасайди, аммо биз ўз кучимизга бўлган ишончни сақлаб қолдик.
Қизил карточка ўйинга таъсир қилди. Гарчи майдонда камчилик бўлиб қолсакда, ҳимояга ётиб олмадик. Кўпроқ прессинг ва тўпни назорат қилишга эътибор қаратдик”, — деди Алонсо матбуот анжуманида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист