locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо «Ливерпул»га тайинланса, кимларни жамоага олиб келиши маълум бўлди

Ҳозирда мерсисайдликларни Арне Слот бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Хаби Алонсо «Ливерпул» клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин бўлган тақдирда, ўз талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, испаниялик мутахассис мерсисайдликлар раҳбариятига ҳамкорлик бошланадиган бўлса, таркибни жиддий кучайтиришга умид қилаётганини билдирган.

Алонсонинг хоҳишлар рўйхатидан «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен, «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортон, шунингдек, ҳужумкор футболчилар — «ПСЖ»дан Бредли Барколя ва «Бавария»дан Майкл Олисе жой олган.

Аввалроқ «Ливерпул» вакиллари Алонсо билан дастлабки ижобий алоқаларни ўрнатгани ва мутахассиснинг жамоани қабул қилишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг