locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Илк мавсумдаёқ «Бернабеу»да майдонга тушиб, хет-трик қайд этиш — камдан-кам учрайдиган ҳолат»

«Реал» бош мураббийи Гонсало Гарсиянинг хет-тригига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ҳужумчиси Гонсало Гарсия ҳақида фикр билдирди. Футболчи Ла Лиганинг 18-тури доирасида «Бетис»га қарши ўйинда (5:1) хет-трик қайд этган эди.

«Бу Гонсало учун орзудаги ўйин бўлди. Асосий жамоасидаги илк мавсумидаёқ «Бернабеу»да майдонга тушиб, хет-трик қилиш — камдан-кам учрайдиган ҳолат. Мен у учун жуда хурсандман, у ўйнайдими ёки йўқми, ҳар куни қилаётган меҳнатидан қатъи назар. У академиямиз тарбияланувчилари учун аъло намуна. Уни бундай ўйин билан табриклайман ва шу руҳда давом этишга чақириб қоламан.

Замонавий футбол тўпсиз ўйинда жамоавий ҳаракатни талаб қилади. Ҳужумчиларнинг прессингни қандай бошлаши жуда муҳим — бу юқори прессинг бўладими ёки бошқа ўзаро ҳаракатлар. Гонсало буни жуда яхши тушунади. У тезкор футболчи, агар бунга унинг гўлларга мойиллиги ва ҳимоявий ишини қўшсак, у ҳар доим жамоа натижаларини яхшилашга ҳисса қўшади», — дея Алонсо сўзларини келтиради beIN Sports.

Жорий мавсумда Гонсало Гарсия «Реал» сафида 18 та учрашувда (418 дақиқа) майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг