locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Эрта урилган гол ишончга эга бўлишга ёрдам берди»

“Челси” дербида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Эрта урилган гол ишончга эга бўлишга ёрдам берди»
ФОТО: Getty images

“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ 1-тур доирасидаги “Фулхэм”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ҳақиқатан ҳам кескин ва оғир ўйин бўлди. Биз меҳмондаги ғалаба қанчалик қимматга тушишини биламиз. Аммо биз вазиятни яхши уддаладик — сабр қилдик, курашдик, алоҳида вазиятларда талаб қилинган ҳамма нарсани қилдик ва шу сабабли ҳозир кайфиятимиз жуда ажойиб.

Эрта урилган гол ишончга эга бўлишга ёрдам берди. Рақиб ҳисобни тенглаштиргунча бизда иккинчи голни уриш учун вазиятлар бўлган эди, аммо биз анча барқарор ҳаракат қилдик ва ҳатто тўпсиз қолган пайтларимизда ҳам ўзимизга ишончни ҳис қилдик. Биз хавф туғдира олдик: учта ҳужумчимиз яхши ҳамкорлик қилди ва вазиятлар яратди. Бу биз учун яхши старт", — дейди Алонсонинг сўзларини Sky Sports нашри.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг