locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо «Челси» таклифини қабул қилишга шошилмаяпти

Мураббий АПЛнинг бошқа жамоасида ишлашни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо «Челси» таклифини қабул қилишга шошилмаяпти
ФОТО: Getty images

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо «Челси» таклифига шошилмаяпти. i Sport хабарига кўра, мураббий келажакда «Ливерпуль»дан таклиф бўлиши мумкинлигини ҳисобга олмоқда.

Аввалроқ «Челси» Хаби Алонсони жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбага кўра, Алонсо «Ливерпуль»да бош мураббийлик ўрни бўшаши эҳтимолини кутишни афзал билмоқда. У футболчилик фаолияти давомида мерсисайдликлар сафида беш мавсум тўп сурган.

Айни пайтда «Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слотнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Клуб раҳбарияти мутахассисга сабр билан ёндашишга тайёр бўлса-да, мухлислар очиқчасига норозилик билдирмоқда.

Манба таъкидлашича, агар Алонсо «Ливерпуль» вариантини ўйламаганида, аллақачон «Челси» бош мураббийига айланган бўларди. Бироқ Лондон клуби кутиш ниятида эмас ва янги мураббийни жаҳон чемпионати бошланишидан олдин тайинлашни режалаштирмоқда.

Агар Хаби Алонсо қарор қабул қилишни кечиктирса, «Челси» муқобил вариантларга мурожаат қилишга тайёр. Рўйхатдан «Борнмут» устози Андони Ираола, «Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер, «Фламенго»нинг собиқ мураббийи Филипе Луис ҳамда «Фулхэм» устози Марку Силва ўрин олган.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» ҳам Хаби Алонсо масаласида иккиланмоқда ва тўрт кун аввал «Реал»дан мураббий ҳақида маълумот сўраган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг