locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Бундай буюк жамоага мураббий бўлганимдан жуда фахрланаман»

Испаниялик мутахассис "кўклар" устози сифатида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Бундай буюк жамоага мураббий бўлганимдан жуда фахрланаман»
ФОТО: Getty images

Хаби Алонсо «Челси» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассис билан тузилган шартнома тўрт йилга мўлжалланган.

«Челси» — жаҳон футболидаги энг йирик клублардан бири. Бундай буюк жамоага мураббий бўлганимдан жуда фахрланаман.

Клуб эгалари ва спорт раҳбарияти билан мулоқот давомида умумий мақсадларимиз борлиги аён бўлди. Биз доимий равишда юқори даражада ўйнайдиган ва трофейлар учун кураша оладиган жамоа қурмоқчимиз.

Таркибда иқтидорли футболчилар кўп, клубнинг имкониятлари эса жуда катта. Уни бошқариш мен учун катта шараф. Ҳозир энг муҳими — қаттиқ меҳнат қилиш, тўғри муҳит яратиш ва трофейлар қўлга киритиш», — деди Алонсо клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг