locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аллегри: «Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик»

"Милан" устози "Лацио"га қарши баҳс ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аллегри: «Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик»
ФОТО: Getty images

“Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Кубогининг 1/8 финалида “Лацио”га (0:1) мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

“Биринчи таймда бир неча марта пасларда хатога йўл қўйдик ва рақибга имкониятлар тақдим этдик. Ким биринчи гол урса, шу ғалаба қозонарди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик, голни эса бурчакдан ўтказиб юбордик — бу ҳолатда ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

Бундай ҳолат ушбу мавсумда “Кремонезе” ва “Пиза”га қарши ўйинларда ҳам такрорланган, баҳсда биз устунлик қиламиз, лекин ундан фойда олмаймиз. Бу хатарли бўлиб қолмоқда. Яхшилаб тайёрланишимиз керак”, — деди Аллегри Football Italia нашрига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг