Аллегри – «Наполи» бош мураббийи (Романо)
Битим тўлиқ келишилган.
ФОТО: Getty images
Массимилиано Аллегри “Наполи” клубининг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.
58 ёшли мутахассис неапольликлар таклиф қилган барча шартларни қабул қилди ва яқин орада шартнома имзолайди. Битим тўлиқ келишилган.
Ўтган мавсумда Аллегри Миланни бошқарган эди. Унинг қўл остида жамоа 70 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллади. “Россонери” Чемпионлар лигасига йўлланма ололмади.
“Наполи” эса Антонио Конте раҳбарлигида 76 очко тўплаб, иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Аввалроқ маълум бўлишича, «Милан» Аллегри ва ишдан бўшатилган раҳбариятга 20 миллион евродан ортиқ товон пули тўлайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист