Аллегри “Милан” бош мураббийлиги учун асосий номзод
Фото: Getty Images
“Ювентус”нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри тез орада “Милан” бошқарувини қўлга олиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Манбага кўра, “россонерилар” раҳбарияти мавсум охирида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар ҳозирги бош мураббий Сержиу Консейсауни истеъфога чиқармоқчи. Унинг ўрнига асосий номзод айнанАллегри номи айтилмоқда.
57 ёшли Аллегри туринликларни тарк этгандан бери ишсиз юрибди. Мутахассиснинг ўзи ҳам Италияда ишлаш ниятида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист