locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аллегри «Милан» бош мураббийи сифатида 200-ўйинини ўтказди

Италиялик мутахассис 2010—2014 йиллар давомида ҳам «россонерилар» сафида ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» бош мураббийи Массимиано Аллегри жамоа бошқарувидаги 200-учрашувини ўтказди. Юбилей ўйинида «россонерилар» «Женоа»ни мағлуб эта олмади. Жамоалар Италия А Сериясининг 19-тури доирасида кеча, 8 январ куни ўзаро тўқнаш келишди, учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг «Милан» матбуот хизмати Аллегрини муҳим сана билан табриклади.

«Макс Аллегри — 200 та ўйин! «Россонерилар» мураббийлар штаби учун навбатдаги муҳим босқич», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарда.

Маълумот учун, Аллегри мураббийлик фаолияти давомида «Милан»да аввал ҳам 2010–2014 йилларда ишлаган. Тажрибали мутахассис фаолияти давомида «Ювентус», «Кальяри», «Сассуоло» ва бошқа бир қатор клубларда ҳам меҳнат қилган. Аллегрининг ютуқлари орасида А Сериясидаги олти чемпионлик, Италия Суперкубогидаги учта ва мамлакат Кубогидаги бешта ғалаба бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг