locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аллегри: «Хатоларга йўл қўйдик, лекин ҳозир бу ҳақда гапиришнинг маъноси йўқ»

"Милан" ЕЧЛсиз қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аллегри: «Хатоларга йўл қўйдик, лекин ҳозир бу ҳақда гапиришнинг маъноси йўқ»
ФОТО: Getty images

“Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Кальяри”га қарши (1:2) мағлубиятдан кейин ва жамоанинг Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагани фонида ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Келажакда нима бўлишини билмайман, аммо ҳозир фақат натижалар йўқлиги ҳақида ўйлаяпман. Албатта, бутун мавсумни таҳлил қилиш керак, биз хатоларга йўл қўйдик, лекин ҳозир бу ҳақда гапиришнинг маъноси йўқ», — деди Аллегри Football Italia DAZN Italiaга берган интервьюсида.

“Милан” 4-турдан 37-тургача А Серияда узлуксиз равишда кучли тўртликда бораётган эди, бироқ мавсумнинг сўнгги ўйинидаги мағлубият жамоага Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасига чиқиш имконини бермади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг