locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ҳалл Сити\" Моуриньо орзу қилган футболчини сотиб олмоқда

20 ёшли португалиялик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг "Ҳалл Сити" клуби "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Велоз билан шартнома имзолаш арафасида. Аввалроқ ушбу футболчини Жозе Моуриньо ҳам "Реал Мадрид" сафида кўришни истагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли португалиялик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда. Битим "Ҳалл Сити" учун ёзги трансфер ойнасининг энг муҳим харидларидан бири бўлиши мумкин.

Жоау Велоз "Бенфика" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва Португалиянинг энг истиқболли ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилади. Унинг ўйинни бошқариш қобилияти ва техникаси кўплаб Европа клубларининг эътиборини тортган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг