locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ҳалл Сити» клуби тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди

Трансфер суммаси клуб томонидан ошкор қилинмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг «Ҳалл Сити» клуби «Олимпиакос» дарвозабони Константинос Цолакис трансфери расман эълон қилинди. 23 ёшли грек футболчиси янги жамоаси билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади.

Трансфер суммаси клуб томонидан ошкор қилинмади. Бироқ «Ҳалл Сити» ушбу келишув ўз тарихидаги энг қиммат трансферга айланганини маълум қилди. Transfermarkt маълумотига кўра, инглиз клуби дарвозабон учун 23,3 миллион евро тўлаган.

Цолакис 2020 йилда «Олимпиакос»нинг асосий жамоасида дебют қилган. У Греция клуби сафида 131 та учрашув ўтказиб, шундан 64 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Шунингдек, Греция миллий терма жамоасида тўққиз марта майдонга тушган.

Дарвозабон «Олимпиакос» билан тўрт карра Греция чемпиони бўлган, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. У 2023/24 йилги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиққан жамоа таркибида ҳам бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг