locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ал-Иттиҳод” “Ньюкасл” футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Ал-Иттиҳод” “Ньюкасл” футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайшга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар Бразилия терма жамоаси футболчиси учун шартномасида кўрсатилган 120 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, 27 ёшли футболчининг агенти ўтган ҳафта Саудия Арабистонида бўлган ва “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

Шунингдек, Гимарайшга “Ал-Ҳилол” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар рияодликлар “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни қўлга кирита олмаса, Гимарайш учун курашга қўшилади.

Маълумот учун, Гимарайш 2022 йилнинг қишида “Лион”дан “Ньюкасл”га ўтган эди. Бу давр ичида у барча турнирларда 153 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг