locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ал-Иттиҳод” Эдерсонга учун асосий даъвогарга айланди

“Ал-Иттиҳод” Эдерсонга учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти жамоа таркибини янгилаш сиёсатини бошлаб юборган. Эдерсон ҳам “Ал-Иттиҳод”га трансфер қилиниши мумкин. Жидда клуби бразилиялик 31 ёшли дарвозабон учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Маълумот учун, Эдерсоннинг манчестерликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор. Шунга қарамай, Эдерсон клубни тарк этишни маъқул кўрмоқда.

Жорий мавсум у Англия Премьер-лигасида 22 та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп олиб чиқди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг