Алиссон «Ювентус»га ўтиши мумкин
Алиссоннинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади.
ФОТО: Getty images
Англиянинг «Ливерпуль» клуби дарвозабони Алиссон Бекер ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»га кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, туринликлар бразилиялик посбон трансфери устида иш олиб бормоқда ва бош мураббий Лучано Спаллетти уни жамоага жалб этишни фаол равишда қўллаб-қувватламоқда. Журналист Николо Скира хабарига кўра, «Ювентус» футболчига 2029 йилгача мўлжалланган шартнома ҳамда йилига 5 миллион евро маош таклиф қилишни режалаштирмоқда.
33 ёшли дарвозабон ушбу трансферга қизиқиш билдирган. «Ювентус» аллақачон «Ливерпуль»га илк расмий таклифини тайёрламоқда.
Алиссоннинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист