locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон ёзида «Ювентус»нинг биринчи рақамли нишони — Sky Sports

Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алиссон ёзида «Ювентус»нинг биринчи рақамли нишони — Sky Sports
ФОТО: Getty images

Италиянинг "Ювентус" клуби "Ливерпул" дарвозабони Алиссон Бекерни келаси ёз учун ўзининг биринчи рақамли нишонига айлантирди, деб хабар беради Sky Sports.

Манба маълумотларига кўра, Италия клуби келаси ёзида дарвозабонни Туринга таклиф қилиш учун жиддий ресурслар ажратмоқчи.

Айни дамда дарвозабон "Ливерпул" билан шартномасининг сўнгги йилига қадам қўйиш арафасида, қолаверса, клуб март ойидаёқ келишувни 12 ойга узайтириш бандини фаоллаштирган эди.

Деярли саккиз йил давомида "Ливерпул"нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлган Алиссон сўнгги бешта ўйинни орқа мушаклари жароҳати туфайли ўтказиб юбормоқда, аммо мавсум охиригача сафга қайтиши керак.

"Ливерпул" раҳбарлари футболчи билан боғлиқ вазиятдан хабардор ва агар 33 ёшли бразилиялик кетишга қарор қилса, янги дарвозабон қидиришни бошлаб юборган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг