locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон сафга қайтди

У сентябрнинг сўнгги оқшомида Истанбулда "Галатасарой"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алиссон сафга қайтди
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” дарвозабони Алиссон сафга қайтди. Бу ҳақда мерсисайдликлар клуби бош мураббийи Арне Слот жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида малум қилди.

"Алиссон ўтган ҳафта ва бу ҳафта машғулот ўтказди, шунинг учун бугун ҳаммаси яхши бўлса, у эртага ўйнай олади".

Маълумки, Алиссон сентябрнинг сўнгги оқшомида Истанбулда "Ливерпул" "Галатасарой"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганида жароҳат олган эди.

Бразилиялик дарвозабон жамоанинг турли мусобақалар доирасидаги саккизта учрашувини ўтказиб юборган. 22 ноябрь, шанба куни “Ливерпуль” Премьер-лиганинг 12-турида “Ноттингем Форест”ни қабул қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг