locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон «Ливерпул»ни тарк этишни режалаштирмаяпти

Бекер 2017 йилдан буён Англия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алиссон «Ливерпул»ни тарк этишни режалаштирмаяпти
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бекер яқин келажакда клубни тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Бразилиялик футболчи ёзда жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, бундай сценарийнинг эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.

Дарвозабон атрофидагилар унинг камида 2027 йил ёзигача «Ливерпул»да қолиш нияти борлигини маълум қилишган.

Маълумот ўрнида, Алиссон 2017 йилдан буён Англия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 33 ёшли дарвозабон барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, жами 35 та гол ўтказиб юборган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг