locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон «Ливерпул» таркибидаги 100-«қуруқ» ўйинини ўтказди

Мерсисайдликлар тўрт ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида «Лидс Юнайтед»га қарши ўтказилган учрашув (0:0) «Ливерпул» дарвозабони Алиссон Беккер учун муҳим юбилей билан ёдда қолди.

Мазкур баҳс бразилиялик голкипер учун клуб сафида Англия чемпионатидаги 100-«қуруқ» ўйин бўлди. Бу ҳақда «Ливерпул» матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 33 ёшли Алиссон Беккер 14 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 5 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда иштирок этиб, 1 марта «қуруқ» ўйин қайд этган.

Ҳозирда «Лидс Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 19 та учрашувдан сўнг 21 очко жамғарган. «Ливерпул» эса 33 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган. Турнир жадвалида пешқадамликни 45 очкога эга «Арсенал» сақлаб қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг