locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон \"Галатасарой\"нинг таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алиссон "Галатасарой"нинг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

"Галатасарай" янги дарвозабон излашни фаол давом эттирмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, клуб бир неча ҳафта аввал "Ливерпуль" посбони Алиссон Беккерга расмий таклиф йўллаган. Бироқ, 32 ёшли бразилиялик голкипер бу таклифни рад этган.

Алиссон 2018 йилдан бери мерсесайдликлар сафида тўп суриб келмоқда ва у билан тузилган шартнома 2027 йилгача амал қилади.

Ўтган мавсум у барча турнирларда 35 ўйинда иштирок этиб, 33 та гол ўтказиб юборди ва 13 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг