locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиссон Бекер жароҳати сабаб «Галатасарой»га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган учрашув бугун бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «Галатасарой»га қарши баҳс олдидан жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон Бекер жароҳат олганини маълум қилди.

Мерсисайдликлар устозининг сўзларига кўра, бразилиялик посбон машғулотларда иштирок этган, бироқ жараён якунида ўзини ноқулай ҳис қилган.

«Алиссон машғулотда эди, аммо машғулот охирида у қандайдир ноқулайликни ҳис қилди. Биз унинг бугунги ўйинда майдонга туширмасликка қарор қилдик», — деди Слот матбуот анжуманида.

Шунингдек, мураббий жароҳат унчалик жиддий эмаслигини ва дарвозабон тез орада сафга қайтиши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Унинг якшанба куниёқ сафга қайтиш имконияти бор. Бу жиддий жароҳат эмас», — дея таъкидлади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ва «Галатасарой» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашуви бугун Истанбулда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг